/
/
2024-йилнинг энг яхши анимелари: ҳар кимни ўзига жалб қиладиган сериаллар танлови
18.09.2024

2024-йилнинг энг яхши анимелари: ҳар кимни ўзига жалб қиладиган сериаллар танлови

2024-йилда аниме мухлисларини кўплаб ёқимли янгиликлар: култ сериалларнинг қайтиши, янги ва истиқболли анимеларнинг премералари кутмоқда. Эътиборингизга йилнинг энг яхши, ижобий изоҳлар олган анимелар рўйхатини тақдим этамиз. Қайси анимеларни ҳозир томоша қилиш керак?

Муаллиф
2024-йилнинг энг яхши анимелари: ҳар кимни ўзига жалб қиладиган сериаллар танлови

Ёлғиз юқорига кўтарилиш

Жанр: фентези, экшен, саргузашт

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 23 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 7-январ

Сюжет:

Жанубий Корея анимеси яқин келажак ҳақида ҳикоя қилади. Унда одамлар бошқа дунё дарвозаси ниқоби остида Апокалипсисдан олдинги даврга дуч келади. У ердан эса, доимгидек, ҳар хил ёвуз кучлар ерга кириб келади. Аммо дунё шу қадар ривожландики, баъзи одамлар (Овчилар) махлуқларга қарши курашишга ёрдам берадиган суперқудратларга эга. Анименинг асосий қаҳрамони Сон Жин шундай кучга эга бўлганлардан бири, лекин у жанг майдонида ўлади ёки йўқ?

Бармоқ учидаги севги

Жанр: седзе, романтика

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 23 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 6-январь

Сюжет:

Таъсирли севги ҳикояси ҳақида сўзловчи романтик аниме. Туғма кар бўлган Юта аллақачон тақдирига тан берган. Талабанинг ҳаёти хурсандчиликлар ва кундалик ҳодисалар: университет, дўстлар, ижтимоий тармоқларда мулоқот билан тўла. Шундай кунларнинг бирида у чиройли Итсуоми – саргузаштчи, саёҳатчи ва ҳеч қандай чекловларни қабул қилмайдиган одам билан учрашади. Ёшлар ўртасида эса имо тилида ҳақиқий муҳаббат туғилади.

Ширинликлар зиндони

Жанр: сейнен, комедия, фентези, гурман

Эпизодлар: 24 (ҳар бири 25 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 4 январ

Сюжет:

Пазандалик шоусидан иборат Нетфлих анимеси. Ҳикоя Фалин исмли қиз зиндонга тушиб қолиши ва у ерда уни оч аждарҳо ейиши билан бошланади. Энди эса унинг акаси ва дўстлари қизни аждаҳо ичидан қайтариб чиқариши учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилиши керак. Аммо дўстона жамоанинг ўзи билан олиб кетиш учун овқат пиширишга вақти ва пули йўқ, шунинг учун улар овқатларни ўша ерда пишириши керак бўлади. Пишириладиган “бўтқа” эса болтадан эмас, ҳақиқий махлуқлардан бўлади.

Жодугар ва махлуқ

Жанр: сенен, экшен, фентези

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 24 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 12-январь

Сюжет:

Сеҳр-жоду, замонавий ҳақиқат ва жиддий мавзуларни қамраб олган аниме. Сюжет марказида (характери ва ўтмишдаги қилмишлари учун) бир жодугар томонидан лаънатланган – Гида исмли қиз туради. Асосий қаҳрамон жафокордан ўч олиш учун Сеҳрли орденга ишга киришга мажбур бўлади. Энди унинг ҳаёти доимий текширувларга тўлади, шунингдек, орқасида тобут кўтариб шаҳар бўйлаб юришдан қўрқмайдиган ёши катта ва тажрибали ҳамкасби Ашафнинг ақл ўргатиши эса ортиқчалик қилади.

Ўлмас саргузаштчи

Жанр: экшен, саргузашт, фантастика

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 23 дақиқа)

Чиқарилган санаси: 8-январь

Сюжет:

Бу ерда абадий яшаш ва унга эришиш йўллари ҳақидаги саволлар кўтарилган. Оддий йигит Рент ҳеч қандай махсус истеъдодга эга эмас ва абадийлик ҳақида ҳеч қачон ўйламаган: у кўп йиллар давомида пул топиш учун гоблинларни ўлдиради. Аммо кун келиб, унинг бир хил кечаётган кунлари ниҳоясига етади – Рент тасодифан аждаҳога дуч келади. Аждаҳо эса бу омадсиз билан гап талашиб ўтирмай, уни ютиб юборади ва шунда энг қизиқ сюжет бошланади. 

Камуи Нинзя

Жанри: экшен, фентези, фантастика

Эпизодлар: 13 (ҳар бири 23 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 11-феврал

Сюжет:

Ижтимоий тармоқларда ўзининг премерасидан олдин ҳам тарқалиб кетган аниме. Сюжетда ўғли ва хотинини ўз кланидан Американинг қишлоғига кўчиб ўтишга мажбур бўлган Жо Логан исмли собиқ нинзя ҳақида ҳикоя қилинади. Аммо унинг оиласини топишади: Логаннинг оила аъзолари ўлдирилади, у эса мўъжизавий тарзда тирик қолади ва моргда уйғонади. Шу дақиқадан бошлаб унинг бошида фақат битта: яқинларининг ўлимидан қасос олиш фикри айланади.

Жаноб Ярамаснинг дам олиш куни

Жанр: фентези, драма, комедия

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 23 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 8-январь

Сюжет:

Мухлислар кундалик ҳаётдан чарчаган ҳар бир кишига тавсия қиладиган аниме сериали. Жаноб Ярамас билан танишиш вақти келди. У дунёни забт этиш ва уни йўқ қилиш вазифаси бўлган Зулмат армиясининг генералидир. Аммо у фақат иш кунларида шундай. Дам олиш кунлари эса у оддий нарсалар: музқаймоқ ейиш, сайр қилиш ва ҳайвонот боғига боришдан завқланадиган энг мулойим одамдир. Ҳеч ким, ҳатто абадий рақиблари – қўриқчилар ҳам унинг расмий дам олиш кунини тортиб олишга журъат қилмайди.

99-даражали ярамас аёл: Мен бошлиқман, жинлар қироли эмасман

Жанр: фентези, саргузашт, драма, комедия

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 23 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 9-январ

Сюжет:

Беш ёшли аристократ қизга олдинги ҳаётида замонавий Японияда яшагани ҳақидаги ғалати ҳаёллар келади, ҳозирда эса унинг ҳаёти жинларнинг бошлиғи вазифасини бажарадиган отоме-ўйиндан иборат. Аммо қиз “сценарий”га амал қилишни истамайди ва яширинча ўзининг сеҳрли маҳоратини ривожлантиради. Орадан йиллар ўтиб, у Қироллик сеҳри академиясининг талабаси бўлганда, унинг қобилиятлари 99-даражада экани аён бўлади, демак, унда ҳеч қачон сокин ҳаёт бўлмайди.

Buttigiri?!

Жанр: фентези, комедия

Эпизодлар: 12 (ҳар бири 24 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 13-январ

Сюжет:

“Андеграунд” услуби ва қалтис ҳазил-мутойибага эга аниме бўлиб, ўзига севимли ёрни топмоқчи бўлган камтар йигит Аладдин ҳақидаги аниме. Аммо ҳаммаси кутилмагандек содир бўлади: қаҳрамон янги мактабга боради, у ерда урушқоқ Жин билан учрашади ва кўча безориларига қўшилиб қолади. Шундай вақтларда, Аладдин севиб қолади ва энди у кучга эга бўлиш, обрўсини кўтариш ва гўзал синфдошининг меҳрини қозониш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилиши керак.

Металл Руж

Жанр: экшен, фантастика

Эпизодлар: 13 (ҳар бири 22 дақиқадан)

Чиқарилган санаси: 11-январь

Сюжет:

Экшен ва роботлар, шунингдек, эркинлик ҳамда сунъий интеллект мавзусида монологлар бўлган аниме. Сериалда одамлар андроидлар билан ёнма-ён яшайдиган келажак дунёси ҳақида ҳикоя қилинади. Улар хавфли эмас, чунки омон қолишлари учун махсус суюқлик ичади. Аммо неанлар орасида куч-қудратга эга бўлган ва яшаш учун курашишга ҳожати йўқлар ҳам бор. Улар оддий одамларнинг ҳаётига раҳбарлик қилишади, шунингдек, карьера қуришади: масалан, маҳаллий ҳукуматда ишлайдиган ва худди шу “махсус одамларни” кузатадиган Руж каби.