Спорт

Абдуқодир Ҳусанов Европанинг гранд клубига ўтиши мумкин

Абдуқодир Ҳусанов Европанинг гранд клубига ўтиши мумкин

«ПСЖ» клуби ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда.

Парижликлар қишки трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Улар «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиш билдиришмоқда.

Қайд этилишича, «ПСЖ»да футбол маслаҳатчиси бўлиб ишлаётган Луиш Кампуш аллақачон Ҳусанов атрофидаги одамлар билан учрашган.

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳусанов бу мавсум Лига 1 да 10 та ўйинда майдонга тушди.