Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да нечанчи рақамда ўйнайди?
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Тез орада «Манчестер Сити»га кўчиб ўтгани расман эълон қилинадиган Абдуқодир Ҳусанов янги жамоасида нечанчи рақамда ҳаракат қилиши кўпчилик учун қизиқ бўлиб турибди.
Ҳозирда 4-рақам бўш лекин, лекин бу рақамнинг эгаси Калвин Филипс бўлиб, ярим ҳимоячи «Ипсвич»га ижарага берилган ва Ҳусанов унинг рақамини олиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Миш-мишларга кўра, Абдуқодирнинг танлаши мумкин бўлган рақамлар иккита: 15 ва 45. Яқин кунларда бу саволга ҳам жавоб топилади. Ҳимоячи ҳали Англияга этиб келмаган, у ҳали шартномага қўл қўйиши керак.