Спорт

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

Германиянинг Трансфермаркт портали Франция чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер қийматини янгилади.

Портал маълумотларига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилди. Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячининг трансфер нархи 7 миллион еврога ошди. Бу «Ланс» жамоаси ўйинчилари орасида энг катта ўсиш ҳисобланади.

Шундай қилиб, Ҳусанов Аббосбек Файзуллаев (6 миллион евро) ва Элдор Шомуродовни (5 миллион евро) ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси бўлди.