наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Адабиётни ҳам қизиқарли тарзда ўқувчиларга етказиш мумкин!» Адабиётшунос блогер Дилноза билан суҳбат
10.10.2024

«Адабиётни ҳам қизиқарли тарзда ўқувчиларга етказиш мумкин!» Адабиётшунос блогер Дилноза билан суҳбат

«Адабиётни ҳам қизиқарли тарзда ўқувчиларга етказиш мумкин!» Адабиётшунос блогер Дилноза билан суҳбат
Муаллиф

Ёшлар китоб ўқимай қўйди, деган гапни кўп эшитамиз. Айниқса, мумтоз ижодкорлар асарларини ўқийдиганлар камайиб қолгандек гўё.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Аммо аслида ҳам шундайми? Бу борадаги саволлар билан адабиётшунос блогер Дилноза Илҳомовна билан суҳбатлашдик. Мақолада унинг ўқитувчилик фаолияти, замонавий адабиёт ҳақидаги фикрлари ҳам келтириб ўтилган.

Дилноза Илҳомовноа айни пайтда Чирчиқ давлат педагогика университетининг 4-курс талабаси, ўзбек тили ва адабиёти фанидан миллий сертификат соҳибаси ҳисобланади. У ҳозирда дарсдан бўш вақтларида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан репетиторлик қилади.

Блогингизни бошлашга нима туртки бўлди ва бу сизнинг ҳаётингизни қандай ўзгартирди?

Ўзим ўрганган илмни бошқаларга ҳам улашиш ҳисси мени блог юритишга ундади. Аввалига ўз ўқувчиларимга билган нарсаларимни ўргатган бўлсам, кейинчалик буларни каттароқ аудитория эшитишини хоҳладим.

Яъни мен университетда олаётган билимлар шунчаки дарсхонада қолиб кетадиган нарсалар эмасди. Уларнинг ҳаммаси қизиқ маълумот бўлган. Нега мен билишим керак, бошқалар билмаслиги керак, деган ўй менинг фикримни ўзгартирди ва шундан кейин блогерлик қила бошладим.

Ҳақиқатда одамларимизда бўлган илмга чанқоқлик ҳисси уларни блогимга жалб қила олди. Умуман олганда, мен видеоларимни ҳеч ҳам монтаж қилмайман. Аудитория йиғаётган нарса бу илм деб биламан. Илмга қизиққан инсонлар секин-секин менинг обуначиларимга айланмоқда.

Қайси ёзувчилар ёки асарлар сизнинг блогерлигинзига энг катта таъсир кўрсатган?

Тўғрисини айтсам, деярли ҳеч бир асар менинг блогим билан узвий алоқага эга эмас. Айрим видеоларим бирор асарга бағишланган бўлиши мумкин, аммо блогни юритишга китоб сабабчи бўлмаган.

Китоблар мени таъсирлантирган, қалбимни ҳайратга солган, ўйлашга мажбур қилган. Айнан ўзим ич-ичимдан ҳис қилган туйғуларни инсонлар билан бўлишгим келган. Айнан кимнинг ижоди дейдиган бўлсак, Навоий деб жавоб бераман.

Навоий очиб берган ҳақиқатларни бошқалар ҳам кўришини хоҳлаганман. Навоий яратган ижод намуналарини бошқалар ҳам ўқишини хоҳлаганман. Мен ижодни ўқувчига етказиб турадиган кўприкман деб айта оламан.

Педагоглик касби машаққатларидан қўрқмайсизми? Ўқувчилар сизни қай даражада тинглайди деб биласиз?

Ўқитувчилик менинг асосий касбим бўлгани сабабли деярли қийинчилик ҳис этмайман. Тўғри, аввалига энди бошлаган йилларим тажриба ва маҳоратим камлиги сабабли бироз қийналганман. Бора-бора малака сайқалланган, мана бу йил ўқитувчи бўлганимга тўрт йил тўлади.

Болалар билан ишлаш менга жуда ёқади. Уларни ишонтириш, қизиқтириш менга ёқади. Болалар кўзида илмга бўлган муҳаббатни кўрган пайтимда ўргатган нарсаларимга рози бўлиб кетаман.

Олий ўқув юртларига тайёрлаганим учун асосий ўқувчиларим абитуриентлар ҳисобланади. Мен уларга доим айтаман: мақсад талаба бўлиш эмас, илм ўрганиш бўлиши керак. Бир нарса аниқ, абитуриент ўқишга кира олмаганда тақдирда ҳам, бу фан унга доим керак бўлади. Чунки адабиёт инсонни ҳаётга тарбиялайди.

Бу фандан олинган илм ҳеч қачон ҳеч қаерда қайта берилмайди. Умуман олганда, агар болалар сизга меҳр қўйса, ўзингиз ҳам дарсга шошилаверасиз. Кўпчилик ўқитувчилар болаларни босим остида ушлаш орқали билим беришга ҳаракат қилади. Аксинча, болага илмга бўлган муҳаббатни уйғотса олсангиз, унга босим беришга ҳожат қолмайди.

Айни пайтда ижод қилаётган ўзбек адиблари ижодини кузатасизми? Улардан кимларни танийсиз?

Ростини айтсам, замонавий адибларимиз фаолиятини у қадар кўп кузатмайман. Лекин айрим шоирларимиз ҳақиқатда ўқувчи эътиборини торта олади. Айниқса, Хайрулла Ҳамидовнинг шеърларидан жуда қаттиқ таъсирландим.

Назар Эшонқул ҳикояларини севиб ўқийман. Биз ўзбекларда бир гап бор, ўлгандан кейин ҳурмат қилинади, ўлгандан кейин эсланади ва ўлгандан кейин ҳайкал қўйилади. Балки орамизда Пушкинлар, Навоийлар ва Ориповлар бордир, аммо бизнинг хабаримиз йўқ.

Шу сабаб бугун ҳаёт бўлиб турган адибларни қадрлаш керак. Менинг йўналишим мумтоз адабиёт бўлгани учун асосан шу соҳани чуқур ўрганаман. Баъзида замонавий ижодкорлар фалсафаси бироз саёздек туйилади. Чуқур фалсафага кўниккан қалб саёз чизгиларни қабул қила олмайди.

Бирор китоб ёзишга қарор қилганингизда, ижодий жараён қандай бошланади деб ўйлайсиз?

Ўзимнинг китобимни ёзишимга сабабми? Менимча, бунга ҳаётимда содир бўладиган қандайдир катта ўзгариш туртки бўлади. Шундагина мен бор кучимни бир жойга жамлаб, китоб ёза олсам керак.

Унгача янаям билмадим. Ҳар ҳолда шунчаки бесабаб китоб ёзишни бошламаслигим аниқ. Ичимда воқеаларни кўргандан кейин қандайдир сюжетлар ёзила бошлайди. Аммо бу китоб қилиш учун жуда кам деб ўйлайман.

Яна нимадир воқеа бўлиши керак. Айнан ўшанда ичимдан фикрлар қайнаб келади. Ўшанда китоб ёзишга қаттиқ киришаман, деб ўйлайман.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.