Алоқада бўлинг

Air Samarkand Самарқанддан Тошкентга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда

Муаллиф:
Air Samarkand Самарқанддан Тошкентга мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда

Парвозлар 29 сентябрдан бошланиб, ҳафтада икки марта — жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Air Samarkand авиакомпанияси Самарқанддан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича авиақатновлар ҳафтада икки марта — жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Мазкур йўналишдаги биринчи рейс 29 сентябрь куни ҳаракатланиши режалаштирилган.

Жума кунлари авиақатнов қуйидаги жадвал асосида олиб борилади:

  • 9S 101 Самарқанддан жўнаб кетиш — соат 07:30;
  • 9S 102 Тошкентдан жўнаб кетиш — соат 22:50.

Якшанба кунлари эса қуйидаги жадвал асосида:

  • 9S 105 Самарқанддан жўнаб кетиш — соат 08:00;
  • 9S 106 Тошкентдан жўнаш соат — 21:40.

Авиачипталарни airsamarkand.com, easybooking.uz сайтларидадан, шунингдек, Ўзбекистон авиакассалари орқали олиш мумкин.

Чипталар нархи багаж билан 76 548 сўмдан бошланади. Мазкур нарх акция вақтида амал қилиши қайд этилган.