Алоқада бўлинг

Андижон аеропорти фаолияти тикланмоқда

Андижон аеропорти фаолияти тикланмоқда

Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 20-мартдан бошлаб йўлга қўйилади.

Авиачипталар аллақачон сотувда. US601/US602 авиақатновлари сешанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Тошкентдан жўнаб кетиш соат 11:20, Андижонга етиб бориш соат 12:20;
  • Андижондан жўнаб кетиш соат 13:00, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.

Бир томонга авиачипталар нархи 337 000 сўмдан, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича эса 674 000 сўмдан бошланади.

Авиачипталарни silk-avia.com сайтидан, мобил иловадан, барча халқаро аеропортлардан ва Узбекистан Аирwайс Салес филиалидан харид қилиш мумкин.