наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Ҳар бир инсон экологияни асрашга масъул». Экоблогер Мўътабар билан суҳбат
16.10.2024

«Ҳар бир инсон экологияни асрашга масъул». Экоблогер Мўътабар билан суҳбат

«Ҳар бир инсон экологияни асрашга масъул». Экоблогер Мўътабар билан суҳбат
Муаллиф

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам экологик муаммолар мавзуси кун тартибига чиқа бошлади. Toping.uz айнан шу йўналишда ижод қилиб, инсонларнинг экологик саводхонлигини оширишга ҳаракат қилаётган блогер Мўътабар Хушвақтова билан суҳбатлашди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўрикгули билан интервью асосида тайёрланган мақолада дунё миқёсидаги экомуаммолар, чиқиндини қайта ишлаш аҳамияти ва инсонлар, ташкилотлар бу муаммо олдида қанчалик алоқадор экани ҳақида маълумот берилган.

Сизнингча, бугунги кунда энг долзарб экологик муаммолар қайсилар?

Агар биз глобал оладиган бўлсак, бу иқлим ўзгариши муаммосидир. Буни энди ортга қайтариб бўлмайди ва фақатгина инсоният олдида унга мослашиш қолди. Бунда иложи борича барқарор ечимларни топиб, ҳамма соҳада фақат қишлоқ хўжалиги, балки кундалик ҳаётда бизнесдан тортиб, ўқув муассасаларигача, ҳамма ҳамма ўзининг фаолиятини бунга мослашиши, яъни иқлим ўзгаришига мослашиши, иложи борича камроқ унга таъсир қилишга ўтиш керак бўлади.

Агар Ўзбекистонни оладиган бўлсак, бизда бир нечта асосий муаммолар бор. Улар сув танқислиги, хавфли чиқиндиларни утилизация қилиш пункти йўқлиги, масалан, батерея ва шунга ўхшаш аккумуляторли маҳсулотлар, ҳаммаси ерга кўмилади, умумий чиқиндига кетади ва улар ерни узоқ вақт давомида заҳарлайди. Албатта, бу нарса одамларнинг саломатлигига таъсир қилмасдан қолмайди.

Шунинг учун ҳам бизга мана шу утилизация пунктларини очиш олдимизда турган энг катта ишлардан бири. Бундан ташқари, чиқиндини саралаш тизими йўқлиги, чиқиндини қайта ишлаш тизими яхши эмаслиги, халқаро талабларга жавоб бермаслиги, суғориш тизимининг ҳали ҳам янгиланмагани ва биохилма-хиллик, ҳайвонлар ва ўсмикларнинг хилма-хиллиги камайиб бораётгани иқлим ўзгаришига таъсир қилади. Яшил энергияга тўлиқ ўтиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Кундалик ҳаётингизда экологик масъулиятни қандай сақлайсиз?

Ўз ҳаётимда онгли истеъмолчи бўлишга ҳаракат қиламан, шунчаки, сотиб олаётган ҳар бир маҳсулотим иложи борича камроқ табиатга зарар беришига ҳаракат қиламан, бу кийимдан тортиб озиқ-овқатгача бўлиши мумкин.

Масалан, ортиқча овқатлар сотиб олмайман, агар уларнинг эскириши этимоли бўлса, мен уни албатта бошқа одамга бераман. Эскириб қолиб, музлаткичда ётмаслигига, чиқиндаги чиқмаслигига ҳаракат қиламан. Чиқинларни саралайман, сувни тежайман, ва мана шу кичкина экологик одатларни атрофимдаги одамларга ўргатишга, ёйишга ҳаракат қиламан.

Тошкент экологик жиҳатдан қандай ривожланиши керак, деб ўйлайсиз?

Айнан агар Тошкент шаҳрини оладиган бўлсак, биринчи навбатда суғориш тизими янгиланиши лозим. Суғориш тизими ҳали ҳам жисмонан бошқариладиган тизим, бизда одам бориб очиб, одам бориб ёқиши керак бўлади. Бу вақт мобайнида жуда кўп сув ерга оқиб кетиб, исроф бўлади. Ундан ташқари, дарахтлар илдизларига зиён етказади, ўсимликлар қуришни бошлайди.

Иккинчидан, ободонлаштириш тизимини қайта кўриб чиқиш керак. Бу тизимда керакссиз бўлган юмушларга жуда ҳам кўп вақт ва маблағ сарфланади. Масалан, дарахтлар қайта-қайта оқланади, йилига 5-6 марта манзарали ўсимликлар ва гуллар экилади, ерларга чим ётқизилади. Бу ишларни буткул нотўғри деб ҳисоблайман. Бунинг ўрнига бир нечта муқобил ечимлар мавжуд.

Тошкент шаҳрида экологияни заҳарловчи машиналар масаласи ҳам чуқур ўрганлиши керак. Бунинг энг асосий йўли ва ечими албатта жамоат транспортини ривожлантириш ҳисобланади. Бу тизим қанчалик мукаммал ишласа, инсонлар шунчалик машинадан камроқ фойдаланишади. Бу эса ўз-ўзидан ҳаво сифатига бевосита таъсир қилади.

Аҳоли турар-жойида чиқинди пунктлари саралашга мўлжалланган бўлиши керак. Аҳолига саралаш ўргатилиши керак. Ҳозирда мана биз уй-жой хизматига пул тўлаймиз. Бу хизмат бошқа коммунал хизматлар: газ, электр энергияси ва сувдан қимматроқ, лекин улар айтарли иш бажармайди. Мана шу жамоалар, умуман мана шу ташкилот яхши мутахассислар билан бойитилиши ва улар кўзга кўринган натижалар олиб келиши керак.

Экологик масалаларда одамларни кўпроқ жалб қилиш учун қандай усулларни тавсия қиласиз?

Экологик масалаларда одамларни эътиборини тортиш учун ҳар битта ташкилот, одам, муассаса бу муаммога бефарқ бўлмаслиги керак. Оддийгина, бизнес ҳам, ҳаттоки одамларга экологик бўлишини ўргата олади.

Масалан, бирон бир кафега кирсангиз, ичимлик сотиб олаётганингизда найча берилади. Бунинг ўрнига бирор стикерда пластик чиқиндилар 200 йил чириши ҳақида огоҳлантирувчи матн ёзиб қўйилиши мумкин. Ёки шунчаки ўз идишингизга қаҳва олиб кетсангиз, чегирма бериладиган акция йўлга қўйиш мумкин.

Бу ҳам ўша бизнес томонидан умумий экологияни ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Худди шундай, ҳар бир муассаса одамларга ўрнак бўлиб хизмат қилиши керак. Бизда кўп тадбирларда давлат ташкилоти ходимлари фақат ақлли гапларни гапиришади, аммо ўзлари амалда кўрсатишмайди.

Мана, бунақа қилиш керак, унақа қилиш деб айтишад, лекин ўзлари куппа-кундузи, ўша тадбир ўтказаётган жойнинг чироқларини ёқиб қўйишган бўлади. Ўзлари танаффус пайтида, ҳам фақат бир марталик идишлардан фойдаланиб, қаҳва ичишади ёки катта шарлардан арка қилишган бўлади, бу орқали улар қилаётган барча ишлар фақат гапда эканини кўриш мумкин бўлади.

Экоблогер сифатида энг катта ютуқларингиз нималар ва келажакда қандай режаларингиз бор?

Экоблогер сифатида қандай ютуққа эришганимни аниқ айта олмайман. Тўрт йил давомида қўлимдан келган нарсани қиляпман деб айта оламан. Одамларни онгли равишда экологик муаммоларга эътибор қаратишга чақиряпман.

Менинг контентим мазмуни одамларга қаратилган бўлиб, улар кичик бўлсада, ўзгаришларни амалга ошириши мумкинлигини кўрсатиб бераман. Келажакда ҳам айнан шу йўналишда давом этиб, соҳада магистратура босқичида ўқишни режалаштиряпман.

Болалар ва катталар учун мўлжалланган экологик саводхонликни оширишга қаратилган бир қанча ғояларим, лойиҳаларим бор. Айнан шу ишларни амалга ошириш келажакдаги режаларимнинг асосий қисми деб айта оламан.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.