Алоқада бўлинг

Ботир Қодиров биринчи марта Шерали Жўраев ҳақида гапирди

Ботир Қодиров биринчи марта Шерали Жўраев ҳақида гапирди

Хонанда Ботир Қодиров «Овоз. Болалар» лойиҳасида ҳакамлик қилмоқда. Унинг жамоаси Шерали Жўраевнинг «Бандаман» қўшиғини куйлади.

Видеодан уч нафар боладан иборат жамоа ретро услубда кийиниб, рубоб чалган ҳолда машҳур қўшиқни маромига етказиб куйлаганини кўриш мумкин.

Ботир Қодиров отаси Шерали Жўраевнинг тароналари доим куйланиши ва яшаб қолиши кераклигини айтиб, бу халқ мулки дея таъриф берди.

Шунингдек, DJ Пилигрим ва Севара Назархон ушбу жамоанинг ижроси уларга ёққанини билдирди. Пилигрим Ботир Қодировга шогирд тушишини айтди.