Алоқада бўлинг

Бухорода этноспорт фестивали ва экстремал пойгалар ўтказилади

Бухорода этноспорт фестивали ва экстремал пойгалар ўтказилади

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 15 март куни этно ва экстремал туризм йўналишлари бўйича фестиваль бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, дастурдан «Motocross» бўйича экстремал мотопойгалар, «Дрифт Шоу», этноспорт фестивали ва маданий-кўнгилочар тадбирлар ўрин олган.

Бундан ташқари, ушбу байрам тадбири давомида таниқли санъаткор ва ижодкорларнинг концерт дастури, фольклор-этнографик халқ бадиий жамоаларининг чиқишлари, спорт мусобақалари ҳамда ралли ва бошқа экстремал туризм намойишлари бўлиб ўтади.