Алоқада бўлинг

Диёра Азимова иккинчи фарзанд кўриш ҳақида гапирди

Диёра Азимова иккинчи фарзанд кўриш ҳақида гапирди

Блогер Диёра Азимова дугонаси Сабина Усмонованинг ўғлини кўтариб суратга тушди ва ўзи ҳам иккинчи фарзандни орзу қилаётганини айтди.

Диёра 20 апрел куни Tashkent City Mall савдо мажмуасидаги Sky Park болалар ўйингоҳида ўғли Адиснинг туғилган кунини нишонлади.

Унда блогерлар давраси йиғилиб, болаларини ўйин майдонига қўйди ва ўзлари ўзаро суҳбатлашди. Шу вақтда Азимова дугонасининг бир ойлик чақалоғи билан расмга тушди.

«Юқсин-юқсин. Иккинчи фарзанд кўриш орзум бор», деб ёзади блогер расмга ёзилган изоҳда. У бундай ният ҳали аниқ режами-йўқми, бунга ойдинлик киритмаган.