Алоқада бўлинг

Фарангиз Холиқова илк марта она бўлади

Фарангиз Холиқова илк марта она бўлади

Марҳум санъаткор Ҳусниддин Холиқовнинг қизи Фарангиз Холиқова илк марта она бўлишини эълон қилди.

У турмуш ўртоғи билан 2022 йилдан бери таниш эканини, фақатгина 2024 йилда турмуш қуришганини айтиб, бу машаққатли, аммо тотли йўлнинг дебочаси эканини ёзган.

Жуфтлик 2024 йилнинг 7 ноябрь куни оила қурганди. Блогер кимга турмушга чиққани ҳақида маълумот бермаган. У видеоларида эрининг юзини ёпиб қўяди. Унинг фамилияси Хўжаев экани маълум.

Ҳусниддин Холиқовнинг яна бир қизи Имон ўтган йилнинг июль ойида турмуш қурганди. У Фарангиздан фарқли равишда жуда ҳам ёпиқ ҳаёт тарзида яшайди. Имон туркиялик йигитга турмушга чиққани айтилади.