Алоқада бўлинг

Янги Ўзбекистон шоҳкўчасининг бир қисми сентябргача ёпилади

Янги Ўзбекистон шоҳкўчасининг бир қисми сентябргача ёпилади

Тошкент шаҳри Янги Ўзбекистон шоҳкўчасидаги йўлнинг бир қисми 13 апрелдан 1 сентябргача ёпилади. Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 13 апрелдан 1 сентябргача CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғига кираверишгача бўлган қисм ёпилади.

Ушбу йўлга муқобил тарзда Олимпия шаҳарчаси орқа томонидан — Мураббийлар кўчаси орқали қўшимча ҳаракат йўналиши ташкил қилинган бўлиб, ҳайдовчиларга ўз ҳаракатларини ушбу йўналишда давом эттиришлари сўралди.

Пойтахт ҳокимлиги ноқулайлик учун узр сўради.