Янгиҳаёт туманида тўхтовсиз ишлайдиган замонавий кўча очилади
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида яна бир 24/7 иш режимида ишлайдиган «замонавий кўча» очилади.
Ушбу кўчада кафе, ресторан, қаҳвахоналар, декоратив соябонлар, ўриндиқлар, дам олиш масканлари бўлади, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
«Сергели» метро бекати яқинидаги ҳудудда пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар, болалар ўйини майдончалари ва кўргазмали саҳна ҳам бўлади.
Таъкидланишича, мазкур кўчанинг очилиши 15 ноябрга мўлжалланган.