«Кальмар ўйини» ва рейтингларни портлатган TOP 13 та энг яхши корейс сериаллари
Жанубий Корея – нафақат ўзининг мусиқий «к-поп» маданияти, Оскар мукофотига сазовор бўлган «Паразитлар» фильми, балки машҳур сериаллари билан ҳам танилган. Биз бунга яқиндагина амин бўлдик.
Корейс дорамалари одатий кўрсатувлардан фарқ қилади – унда қаҳрамонларнинг ҳис-туйғулари, teaтрал маҳорат, қизиқарли сюжетлар ва ҳаётий вазиятлар ўзига жалб қиладиган тарзда намойиш этилади. Шу билан бирга сериалларда ҳамма нарса жуда тартибли, вазмин ва ёқимли. Агар корейс сериалларини ҳеч кўрмаган бўлсангиз, эътиборингизга энг яхши корейс телесериаллари – дорамалар танловини тақдим этамиз.
«Кальмар ўйини»
Ҳаммага овоза бўлган Netflix’даги TOP сериаллардан бири. Сюжет катта пул ваъда қилинган мукофот учун сирли ўйинда ҳаётини хавф остига қўйган одамлар ҳақида. «Тирик қолиш» жанрининг максимал кўриниши!
«Тўққиз думли тулки афсонаси»
Ушу сериал дорамалар билан танишишнинг яна бир идеал варианти, шунингдек, шаҳар манзаралари ва фольклор сюжетининг ўзига хос уйғунлиги намойиш этилган. Сериал сюжетига кўра, бўрига айланган қаҳрамон қадимги душмани қиёфасида реинкорнация бўлган биринчи муҳаббатини учратиб қолади.
«Иблис»
900 ёшли жин ҳақидаги яна бир TOP корейс сериали. Ўлишни орзу қилган иблиц «ерлик» қизга учун уйланишни режа қилади. Сценарий халқ эртакларидан илҳомланилган, пухта ўйланган сюжет эса драма, комедия ва фентези жанрларини моҳирлик билан ўзаро боғлайди.
«Бахт»
Жанубий Кореяда зомби апокалипсиси ҳақида ажойиб триллер. Барчага таниш бўлган COVID-19'дан ҳам хавфлироқ вирусдан, нафақат омон қолиш, балки инсониятни гуруҳларга бўлиш масаласини ҳам кўтариб чиқади. Шундай кунлардан бирида, бойлар учун қурилган кўп қаватли уй жамиятнинг барча ижтимоий қатлам одамлари учун қамоқ масканига айланади.
«Кучли қиз До Бон Сун»
Севгилиси ёнида заиф ва унга мос бўлишни орзу қиладиган қиз ҳақидаги қизларбоп дорама. Бироқ қизда бир муаммо бор – у суперкучга эга! Натижада у ўзининг табиати билан курашишдан чарчайди ва бой оиланинг меросхўрига тансоқчи бўлиб ишга жойлашади.
«Биз ҳаммамиз ўликмиз»
Netflix’нинг янги корейс сериали мактаблардан бирида зомби инфекцияси ва карантини ҳақида. Сериал ўзининг реалистик саҳналари, боди-хоррор элементлари ва кутилмаган воқеаларга бой сюжети билан ваҳимага солади. Диққат, агар сиз клаустрофобиядан азият чексангиз, унда ушбу сериал руҳиятингиз учун жуда таъсирли туюлиши мумкин.
«Оғир атлетика париси»
Отаси бор барча қизлар қадрлайдиган ёқимли ва ҳаётий сериал. Отасининг изидан боришга қарор қилган ва Олимпия чемпиони бўлган ажойиб ва машҳур спортчининг қизи ҳақидаги сериал.
«Арвоҳ шифокор»
Ишдан сўнг ҳордиқ чиқариш, шунингдек, чалкаш фикрлардан дам олишга ёрдам берадиган ёқимтой дорама. Сериал сюжети қизиқ: шифохонада содир бўлган ғалати воқеа натижасида такаббур эготцентрик шифокорнинг руҳи умри давомида ҳеч келиша олмаган ҳамкасбининг танасига жойлашиб қолади.
«Котиб Кимга нима бўлди?»
Голливуднинг Сандра Буллок ва Раян Рейнолдс суратга тушган «Таклиф» фильмини эслатадиган кулгили сериал. Кибрли бошлиқ ижрочи котибидан севгани учун эмас, балки у ишдан кетмаслиги учун турмушга чиқишини сўрайди. Сериалда кўплаб киноялар, чиройли актёрлар ва корейс колорити ўрин олган.
«Махлуқ»
Серийали қотилликлар тергови ҳақидаги психологик детектив. Триллер ёш полиция ходими тажрибали терговчининг жамоасига қўшилиш учун чекка жойга йўл олади. Улар ўртасида дарҳол адоват ва рақобат пайдо бўлади, бу эса мартабаси катта терговчининг қоронғи ўтмиши сабабли вазият янада кучаяди.
«Сичқонча»
Одамлар ДНК тести ёрдамида келажакдаги қотилларни аниқлашни ўрганган дунё ҳақидаги яна бир қизиқарли детектив сериал. Унда энг хавфли маньяк билан тўқнашувдан сўнг ҳаёти ўзгарган ёш полициячи ҳақида ҳикоя қилинади. Айтганча, сериал ҳаётий воқеаларга асосланган.
«Меҳмонхона бекаси»
Мижозлари руҳлар бўлган ғалати меҳмонхона ҳақида fantaстик дорама! Бош қаҳрамон «Дел Луна» меҳмонхонасига администратор бўлиб ишга жойлашиб, меҳмонхона бошқарувчисининг ходимларига нисбатан қўпол муомаласини кўради. Бунга сабаб эса, бошқарувчига 1000 йиллик лаънат айтилгани бўлиб чиқади.
«Заиф қаҳрамон»
Жанубий Кореянинг мактабларидаги зўравонлик ва буллинг тўғрисидаги янги мини-сериал. Наъмунали аълочи ўқувчи ва тарбияли фарзанд сериал қаҳрамони зўравон синфдошларига кучи билан эмас, балки юксак ақл-идроки ва психологиядаги билимлари ёрдамида жавоб қайтаришга қарор қилади.