Алоқада бўлинг

Лола 2024 йилги концертини кинотеатрда премьера қилади

Лола 2024 йилги концертини кинотеатрда премьера қилади

Хонанда Лола ўзининг 2024 йилги жонли концертини «Cinematica» кинотеатрида премьера қилади.

Намойиш 2 февраль куни 19:30 да, «Tashkent City Mall»даги кинотеатрнинг «Avalon ATMOS» залида бўлиб ўтади.

Кинотеатр сайтида ҳозирча фақатгина битта сеанс анонси чиқарилган. Чипта нархи — 200 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шоу «FTV Music Awards 2024» ва «Ўзбегим 2024» тақдирлаш маросимларида йилнинг энг яхши концерти деб топилган.