Марям Тиллаева бобоси Ислом Каримов ҳақида видео эълон қилди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Блогер Марям Тиллаева бобоси, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида пост жойлади.
Ижодкорнинг айтишича, Каримов ҳар доим ишдан ёки хизмат сафаридан уйга шоша-пиша қайтиб келган. У Ўзбекистонда ҳаммаси яхшироқ эканини доим таъкидлаган.
Марям эндиликда ўзи ҳам чет эл сафарларида юрганида Ўзбекистонда ҳаммаси яхшироқ, мазалироқ эканини тушунганини қайд этган. Жумладан, у помидорларни солиштириб кўрган.
Бундан ташқари, у ўзбек палови ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирган. «Дунё ошхонасида ошдан кўра мазалироқ таом таътиб кўрамдим», — дея таъкидлаган блогер.