Алоқада бўлинг

Миллий кутубхона яқинидаги кўчалар беш кунга ёпилади

Миллий кутубхона яқинидаги кўчалар беш кунга ёпилади

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси яқинидаги кўчалар Тошкент Гуллари Фестивали ўтказлиши муносабати билан транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Фестивал муносабати билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:

  • Зарафшон кўчасининг «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Ҳокимлик матбуот хизмати ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.