Алоқада бўлинг

Муниса Ризаева кутилмаган ҳақиқатни ошкор қилди

Муниса Ризаева кутилмаган ҳақиқатни ошкор қилди

Хонанда Муниса Ризаева Инстаграмъдаги саҳифасида қизиқарли видео эълон қилди. Унда ижодкор шахсий ҳаёти қандай кечаётганини айтган.

Ризаева томонидан 22 декабрь куни эълон қилинган видеода айни кундаги ҳаёти қандай кечаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. Рилс ҳазил тариқасида олинган.

«Сизнинг орзуларингиз» деган изоҳ остида ҳашаматли ҳаёт тасвирланади, «ширин ҳаётингиз» дейилган изоҳда фарзанд тарбиясидан толиқиб қолган Муниса кўринади.

Қўшиқчи ҳозирда турмуш ўртоғи ва онаси билан Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида истиқомат қилмоқда. У илк фарзандини шу ерда дунёга келтирганди.