Муниса Ризаева кутилмаган катта сирни ошкор қилди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Хонанда Муниса Ризаева 2025 йил якунида йирик концерт дастурини тақдим этади.
Продюсер Даврон Муқимов хонанда Муниса Ризаева билан кичик интервью ташкил қилиб, бир қанча инсайтлар билан бўлишди.
Маълум бўлишича, ушбу икки ижодкор ҳали санъатга кириб келмаган вақтларидан бери дўст ҳисобланишади ва шу сабаб бир-бирини сенсираб гаплашади.
Ризаева жуда кўп концертлар, клиплар ва бошқа лойиҳаларда Даврон Муқимов билан ишлаган. Хонанда йил охиридаги концертида ҳам у билан ҳамкорлик қилади.