Алоқада бўлинг

Муниса Ризаева оилавий ҳаётига оид катта сирни очиқлади

Муниса Ризаева оилавий ҳаётига оид катта сирни очиқлади

Хонанда Муниса Ризаева ва унинг турмуш ўртоғи Арсений Мороз Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида фарзанд тарбияси билан машғул.

У айни кунларда фарзанд кўп касал бўлаётгани ва шу сабабли ижтимоий тармоқларга умуман вақт ажрата олмаётганини айтиб, мухлисларидан маслаҳат сўраган.

«Боламга қараб, кўзимдан ёшлар оқяпти. Унга нима бўлганини тушунмаяпман», — дея ёзади хонанда Instagramʼга жойланган пост остидаги изоҳда.

Қўшиқчининг қайд этишича, Аргентинада, вазият яхши эмас — педиатрга қабулга бориш учун икки ҳафта кутиш керак. У шундай дея, ҳаммаси тез орада ўтишини айтган.