Муниса Ризаеванинг эри сохта эдими? Хонанда жавоб берди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Таниқли артист Муниса Ризаева айни вақтда Тошкентда яшамоқда. Унинг турмуш ўртоғи Арсений Мороз эса Аргентинада.
Тармоқларда хонанданинг турмуш ўртоғи актёр бўлгани, у ўз ролини ўйнаб бўлгач, улар бирга яшамаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Ризаевага кўра, бу гап-сўзларнинг барчаси ёлғон. Улар ўз вақтида никоҳдан ўтишган ва ҳозир ҳам қонуний эр-хотин ҳисобланишади.
«Биз Аргентинада кўпроқ қолишни режа қилгандик, аммо фарзандим жуда кўп касал бўла бошлагач, Тошкентга қайтдик», — дейди қўшиқчи.