Наманганда 3 мингта китобдан иборат Янги йил арчаси қад ростлади
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Наманган вилояти Давлатобод туманида фақат китоблардан иборат Янги йил арчаси қад ростлади.
Тумандаги «Ёшлар зиё маскани» кутубхонасига ўрнатилди. Арчанинг баландлиги қарийб 3 метр бўлиб, 3 мингдан ортиқ китобдан иборат.
Кутубхонада илк бор 2021-йили шундай янгиликка қўл урилган, бироқ ўшанда арчанинг бўйи ва уни тиклаш учун тартиб берилган китоблар сони ҳозиргидан анча кам бўлган.