Нилуфар Усмонова имижини таниб бўлмас даражада ўзгартирди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Хонанда Нилуфар Усмонова тақинчоқлар дўкони учун реклама ролигига суратга тушди. У видеода бизнес леди образида кўриниш берди.
Қўшиқчи Feliz Diamond бренди учун махсус видеода тушиб, коллаб ишлади. У дўкон ҳар қандай муҳим учрашувлар учун ҳамроҳ бўлишини айтди.
«Ҳар бир бриллиант жилоси ўз ҳикоясини сўзлайди, ҳар бир нафис тақинчоқ эса сизнинг ўзига хослигингизни ва муваффақиятларингизни таъкидлайди», — деб ёзади санъаткор пост остидаги изоҳда.
Унинг янги имижи устида дизайнер Мариям Ботирова ишлаган. У кўплаб машҳурлар, жумладан, Юлдуз Усмонова, Милена Мадмусаева ва Умидахонларга кийим тикади.