Алоқада бўлинг

Парижда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Парижда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Париж шаҳри мэри ўринбосари Арно Нгатча билан учрашув ўтказди.

Мэр ўринбосари Арно Нгатча икки мамлакат пойтахтлари Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва биродарлик алоқаларини йўлга қуйиш ҳамда тегишли келишувни ишлаб чиқиш бўйича таклифни юқори баҳолади.

Шунингдек, Франция томони Париж шаҳрида шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари тадбирларини юқори даражада ташкил этиш бўйича барча зарур ёрдам кўрсатилишини тасдиқлади.