Қозоғистонда Тансиқбоев ижодига бағишланган 40 йил ичидаги илк катта кўргазма ўтказилади
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Абилхон Қастеев номидаги Давлат санъат музейида «Ўрол Тансиқбоев: ижод сайланмасига назар» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, кўргазма 2025 йил 19 мартдан 1 июнгача давом этади. Ушбу тадбир Ўрол Тансиқбоевнинг сўнгги 40 йил давомидаги илк кенг кўламли кўргазмаси ҳисобланади.
Таъкидланишича, экспозицияда Ўзбекистон ва Қозоғистон музейлари сара тўпламларига мансуб, уста ижод йўлининг барча босқичларини қамраб олган 78 та асар тақдим этилади.