Шаҳло Аҳмедова шахсий ҳаётига оид катта сирни ошкор қилди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Хонанда Шаҳло Аҳмедова Лондон шаҳрида истиқомат қилаётганини эълон қилди.
Санъаткор бу ерда бизнес йўналишида олий таълим олмоқда. У Европага кўчиб ўтганига кўп бўлмади.
Аҳмедова янги шаҳар ва ўқишга мослашиш учун анча вақт кетганини айтиб, мухлисларидан узр сўраган.
У эндиликда ижтимоий тармоқларда фаол бўлишини айтган. Хонанда тез орада янги қўшиқлар тақдим этишини қўшимча қилган.