Ситора Фармонова турмуш ўртоғи билан тушган суратларни эълон қилди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Актриса Ситора Фармонова айни вақтда чет элда умр йўлдоши билан бирга дам олмоқда. У оилавий суратларни эълон қилди.
Санъаткор бир қанча вақт Ўзбекистондан ташқарида яшаган. У турмуш ўртоғи Дубайда яшашини айтганди.
Жуфтлик икки ойча аввал иссиқ ўлкалардан бирида дам олган. Фармонова бу жараёндан бир қанча суратлар жойлаб бораётганини кўриш мумкин.
Жумладан, 16 февраль куни жойланган storyʼда хонандалар Шоҳруҳхон ва Дилноз ижросидаги «Нима бўпти» таронаси илова қилинган.
Расмда қўшиқнинг «Ким нима дейиши муҳиммас, биз бирга бўлсак бас» деган қаторини тинглаш мумкин. Бу қўшиқдан бошқа сторйъда ҳам фойдаланилган.