наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Камола дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
18.10.2024

Toping.uzʼда афиша: Камола дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Камола дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг иккинчи ойи ҳам тугаб бормоқда, бу ойнинг навбатдаги ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Пойтахт кўчалари кузга хос бўлган тилларангга бурканган, ҳаво ҳам кескин салқинлашди. Блогер Камола Худжамова билан олтин куздаги Тошкент ҳақида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Мен Тошкент шаҳридаги Ҳамид Олимжон кўчасида ўсганман ва ўша ерда мактабга қатнаганман. Бу Мирзо Улуғбек туманидаги Олой бозори атрофидаги ҳудудлардир.

Шунингдек, Мовий гумбазлар хиёбонини ҳам яхши кўраман. Марказ-1 даҳасини бир марта айланиб чиқсам, кайфиятим дарҳол кўтарилади. Чунки бу жойларда менинг ёшлигим ўтган.

Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғига (собиқ Тельман боғи) ҳамда Экопаркка тез-тез бориб турамиз. Ҳозирда Tashkent Cityʼни ҳам кўп айланяпман. Шаҳардан чиқиш йўлларини ҳам ёқтираман.

Кино

Мен кинога ҳам, театрга ҳам кўп тушаман. Алишер Навоий, Илҳом, Муқимий ва Ўзбекистон рус академик драма театрларига кўп бораман. Йилда тўрт-беш марта томошага тушаман.

Кинога ҳам тез-тез бориб тураман. Охирги марта City Mallʼда очилган IMAXга тушдим, менга жуда ҳам ёқди. Одатда ўзимга ёқадиган фильм премьераси вақтида кинотеатрга бораман.

Шунингдек, фарзандларим билан мултфилм томоша қилиш учун ҳам кинотеатрларга борамиз. Бунда телевизорда кўргандан кўра кўпроқ ҳиссиёт олиш мумкин. Шу боис одатда катта экранларда кино томоша қиламиз.

Овқат

Менимча, ҳар бир ўзбек миллий таомларни ўз уйида кўп ейди. Шу сабабли мен кўчада миллий таом ейман. Уйда пишира олмайдиган таомларни кўчада тановул қилишга ҳаракат қиламан.

Бунда денгиз маҳсулотларига кўпроқ мурожаат қиламан. Масалан, Сыроварня ресторанини яхши кўраман. Охирги вақтлар бундай турдаги овқатлар тайёрлайдиган кафелар ҳам анча кўпайиб қолди.

Шунингдек, сўнгги вақтларда ўзим учун янги манзил кашф қилдим — бу Kurutov House. Тожикча овқат менга жуда ҳам ёқди. Фастфудни ҳам асосан кўчада еймиз.

Харид

Яқин-яқингача Ўзбекистонда жаҳон брендлари мавжуд бўлмагани учун мен хориждан кийим буюртма қилардим ёки чет эл сафарига чиққанда харид қилардим. Айни пайтда ўзимизда ҳам кўплаб брендлар бор.

Масс-маркет дўконлари орасида Oysho, Massimo Dutti ва Zaraʼни ёқтираман. Бундан ташқари, Acne Studios бренди кийимлари ҳам сифати билан ажралиб туради. Бундай дўконлардан кийимларни Тошкентнинг ўзида харид қиляпман.

Қимматроқ брендлардан Prada, Chanel ва Dior маҳсулотларини хуш кўраман. Улардан бир йилда бир марта ўзим чет элга чиққанимда ёки махсус сотувчилар орқали кийимлар буюртма қиламан. Кийимларни кийиб кўриб сотиб олган маъқул.

Шопингда доим одам ўзининг буджетидан келиб чиқиб иш қилиши керак. Буджетга мослаш ва доим уни назорат қилиш керак. Харид жараёнини мавсумда бир марта амалга оширган яхшироқ, яъни уч ойда ёки олти ойда бир марта. Ўз услубингизга қараб, қаердан шопинг қилиш кераклигини ҳам билиб олсангиз бўлади.

Галерея

Мен галерея ёки фестивалларга кўп бораман. Тошкентда мусаввирларнинг галереялари кўп ташкил этилади. Бундан ташқари, Coca Cola ва Pepsi брендлари ҳам катта-катта фестиваллар ўтказиб боришади.

Гуллар фестивалига кўп борганман. Пойтахтда фестивалларни кўпроқ ўтказиш керак, деб ҳисоблайман. Тошкентда маданий ҳаёт у қадар ривожланмаган. Охирги марта Tashkent City Mallʼда бўлиб ўтган жадидлар ҳақидаги кўргазмага боргандим.

Самарқандда ўзбек чўпонларига оид фестиваль бўлганда ҳам борганман, жуда чиройли бўлган. Ҳозир четда ҳам кўп ўтказилади. Мен ўйлайманки, Ўзбекистоннинг маданияти фестиваль ўтказишга, унинг ҳар бир жабҳасини ривожлантиришга арзийди.

Бизларда бу нарсага жуда катта асос бор. Ғарб давлатлари ва шарқ давлатлари ҳам фестиваль ўтказишини хоҳлардим. Мен яхши кўраман. Масалан, рассом Акмал Нурнинг кўргазмасига қайта-қайта борганман. Ундаги асарлар мени ўзига ром этганди.

Оналарга тавсия

Болаларим ҳали кичкиналиги ва кетма-кет туғилгани учун уларни ҳозир кўчага олиб чиқишдан олдин жуда кўп ўйлайман. Лекин фарзандларимнинг ижтимоийлашуви учун ҳар ҳафта албатта дам олиш кунларида олиб чиқаман.

Болаларимни кинога, ўйин майдончаларига, фестивалларга олиб бораман. Кейин кўчада, турли боғларда сайр қилишга ўргатаман. Бу орқали кўчада ўзини маданиятли тутишни ўрганишади. Кўчага кўп чиққанда, нималарга эътибор бераман? Асосан захира кийимларни олишга эътибор бераман. Уларнинг яхши кўрган қизиқишларидан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз.

Масалан, нарсалар ясашга, ганчкорликка, расм чизишга ҳам жуда кўп олиб бораман. Ёки қайсидир театр томошаларига кўп борамиз. Масалан, ёшлар театри, қўғирчоқ театри каби жойларга ҳам жуда кўп қатнаймиз. Болалар шундай томошаларни кўриб улғайса, кейин ўзларида ҳам қизиқиш пайдо бўлади. Ўзлари ҳам бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ҳаракат қилади.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.