Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Меҳрибону дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
03.10.2024

Toping.uzʼда афиша: Меҳрибону дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Меҳрибону дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг ўртасига ҳам кириб келяпмиз, октябрнинг илк ҳафтаси ҳам тугамоқда. Пойтахт кўчалари кузга хос бўлган тилларангга бурканган, ҳаво ҳам салқинлашиб қолган. Бундай вақтда шаҳарни маза қилиб айланиш мумкин. Блогер Меҳрибону Саидова бундай кунларда қаерларга боришни ёқтириши ҳақида маълумот берди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Менга Ўзбекистон боғи жуда ёқади. Боғ майдони жуда катта, аммо бунга тескари равишда ташриф буюрувчилар сони кам. Ҳудудда овқатланиш шохобчалари ҳам деярли йўқ, шу туфайли ҳавоси анча тоза.

Шу билан бирга, ботаника боғини сайр қилишни ёқтираман. Ҳозирги кунда боғ тўлиғича тилларангга бурканган, уни таърифлашга тил ожиз. Амир Темур ва Мовий гумбазлар хиёбонлари ҳам ўзининг таровати билан ажралиб туради.

— Умуман олганда, шаҳарда соатлаб айланиш мумкин бўлган чиройли манзиллар талайгина, айниқса ҳозир бутун пойтахт ажиб манзара касб этган. Мен пиёда сайр қилганимда кўплаб танишларимни учратиб қолишим мумкин ва бу ҳам инсонга кўтаринкилик бағишлайди.

Кино

Мен асосан кино томоша қиламан, театрга унча кўп бормайман. Премьераларни одатда Magic City боғидаги кинотеатрда томоша қиламан, ўриндиқлари қулай ва тоза.

Жангари, детектив ва драма жанридаги кинолар ишқибозиман, умуман олганда, ўзим киноманман. Instagramʼда ҳам доим кўрган фильмларим таассуротларини обуначиларим билан бўлишаман.

— Театрлардан эса Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри ёқади, унинг биноси ҳашаматли ва у ерда сиз ўзингизни бошқа дунёга тушиб қолгандек ҳис қиласиз.

Овқат

Менга кўпроқ фастфуд ейиш ёқади, тунги пайт агар қорним очиб қолса, BBQ, Goʻsht, Shef Burger Бургер каби ресторанлардан турли овқатлар буюртма қилишим мумкин.

Ресторанларга бориш овқатланиш ҳам ёқади, айниқса, террасаси бор жойлар маъқук келади. Ҳозир янги очилган жойлардан менга Resto, Aiza (юнон ресторани) жуда ҳам ёқди.

— Энди фарзандим борлиги сабабли кўпроқ болалар майдончаси бор кафе ва ресторанларга боришни маъқул кўряпман. Менимча, бу барча оналар учун биринчи ўринда турадиган танлов бўлса керак.

Харид

Мен кўпроқ чет элдан кийим харид қиламан, айниқса, Хитой вс Америка дўконларидан доимо ноодатий, креатив ва замонавий кийимлар топиш мумкин.

Лекин ҳозир Tashkent City Mall очилиб, менга жуда қулай бўлди. Zara, Bershka, Oysho ва Massimo Dutti каби дўконлардан турли хилдаги кийимлар сотиб оламан.

— Шоппингда мен сифатига ва чиройига катта эътибор қаратаман. Онлайн харидлар умуман ёқмайди, доимо дўконга бориб, кийимларни кийиб кўриб, кейин харид қилишни хуш кўраман.

Фестиваль

Охирги марта ўтган йили Pepsi Festʼда иштирок этган. Фарзанд дунёга келтиргач, таътил олганим сабабли кўплаб тадбирларга бора олмай қолдим. Аммо ўша концерт менга жуда ёққан.

Унда озарбайжонлик юлдуз Jony келиб, ўзининг ҳит тароналарини куйлаган. Мен ҳам маза қилиб рақсга тушганман. Бундай тадбирлар инсон хотирасига унутилмас кун сифатида муҳрланади дея оламан.

— Турли фестиваллар ва мусиқий кечалар кўпроқ ўтказилиши тарафдориман. Бу аввало аҳоли учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Чунки маданий ҳордиқ ҳар доим керак. Бундай тадбирлар янги танишлар орттиришга ҳам кўмаклашади.

Эслатма, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган турли кўнгилочар тадбирлар билан танишиш ва тақдимдан хабардор бўлиб туриш учун Toping.uz Telegram каналига обуна бўлишингиз мумкин.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.