наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Сабина дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
20.09.2024

Toping.uzʼда афиша: Сабина дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Сабина дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Куз фаслининг илк ойи ҳам тугаб бормоқда. Тошкент кўчалари сариқ рангга бурканган, ҳаво кескин салқинлашган. Бундай ҳароратда дам олиш кунларида пойтахтни маза қилиб кезиш мумкин. PR-директор Сабина Бакиева бундай кунларда қаерларга боришни ёқтириши ҳақида маълумот берди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Сабина Бакиева узоқ йиллардан бери таниқли блогерларнинг реклама менежменти билан шуғулланади. У ҳозирда Faces деб номланган реклама агентлигига асос солган. 35 дан ортиқ блогерларнинг PR-директори ҳисобланади.

Хиёбонлар

Сўнгги пайтларда Тошкент жуда ўзгариб кетди, аммо мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган жойлар бор.

Булардан бири Ботаника боғидир. Бу ерда ўзим билан ёлғиз қолишим, ҳаёт ҳақида мулоҳаза юритишим ёки шунчаки одамларни кузатишим мумкин.

— «Мовий гумбазлар» хиёбонини жуда яхши кўраман: у менга университетга тайёргарлик кўрган пайтларимни ва рус тили тўгаракларини эслатади.

Театр

Кино ёки театрга жуда кам бораман, лекин Илҳом театридаги томошалар менга жуда ёқади. Умуман олганда, Илҳом — мен жуда севадиган Тошкентнинг бир қисми.

Дам олиш кунларида театрда «Ка мате. Ка ора» ва «Уч баланд бўйли аёл» томошалари премьера қилинаркан. Аслида, центябр ойи томошаларга бой ҳисобланади.

— Театр инсонга руҳий хотиржамлик бағишлайди. Шу билан бирга, сиз томошаларни кўра туриб, бир сира ўз ҳаётингиз ва кечинмаларингиз ҳақида қайта фикр қилишга улгурасиз.

Таом

Сўнгги пайтларда Тошкентда кўплаб яхши ресторанлар пайдо бўлгани мени хурсанд қилади. Танлов қанча кўп бўлса, шунча яхши деб ҳисоблайман.

Ҳар сафар ўзим учун янги жойларни кашф қиламан. Ҳозирги энг севимли таомларим: Benedict’даги ёнғоқли гуруч бўтқаси, Suwon’да тушлик учун пулкоги, кечки овқатга эса Shashleek’да нон, кола ва кабоб.

— Мана шулар энг-энг севимли жойларим деб бемалол айта оламан. У жойларда муҳит ҳам, таомлар ҳам ўзгача.

Харид

Асосий харидларимни Европада қиламан, у ердаги аутлет марказлари менга жуда ёқади.

Шунингдек, кўплаб сифатли брендлар ва Россия маҳсулотлари пайдо бўлди. Уларнинг филиаллари Тошкентда ҳам тақдим этилаётгани қувонарли.

— Маҳаллий дизайнерларимизнинг ишларини ҳам яхши кўраман. Барча кийимларни мамнуният билан харид қилиб, доимий равишда кийиб юраман.

Тадбирлар

Мен одатда реклама соҳасидаги тадбирларга бораман. У ерда нетворкинг учун жуда қулай муҳит шаклланади.

Афсуски, бошқа тадбир ёки фестивалларга бора олмайман. Бунга вақт етмаслигини сабаб қилиб кўрсатишим мумкин.

— Ўзим раҳбарлик қиладиган компания ҳам бир қанча тадбирлар ташкил этишга улгурди. Биз доимий равишда масштабни кенгайтиришга ҳаракат қиламиз.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.