Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Жасмина дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
11.10.2024

Toping.uzʼда афиша: Жасмина дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Жасмина дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг ўртасига ҳам кириб келдик, октябрнинг навбатдаги ҳафтаси ҳам тугамоқда. Пойтахт кўчалари кузга хос бўлган тилларангга бурканган, ҳаво ҳам салқинлашиб қолган. Блогер Жасмина Яхияева билан олтин куз борасида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Аслида кўчада айланишни унчалик хушламайман. Фақатгина бу йил дугоналарим билан турли манзилларга бора бошладим. Бунга Инстаграм учун видеолар сурат олиш кераклиги туртки бўлди.

Шунда ҳам орқа фон доим бир хил бўлиб қолгани сабабли локацияни алмаштиришга мажбур бўлганимдан чиқишимга тўғри келяпти. Оддий мисол келтиришим мумкин. Магиc Cитйъга мана шу йил биринчи марта бордим.

— Қисқаси шу, бир ўзим кўчаларни кезишни ёқтирмайман. Ундан кўра уйда ўтириб, қўрқинчли жанрдаги фильмларни томоша қилганим маъқул. Бундан ташқари, хоҳлаган овқатимни буюртма беришим ҳам мумкин.

Харид

Мен ойимнинг дўконларидан кийинишни маъқул кўраман. Нима хоҳласам, шуни олиб кела оладилар. Ойимнинг диди ҳам жуда яхши. Мендан жуда кўплаб таниқли инсонлар кийимларингизни қаердан оласиз деб сўрашади.

Аммо ойим Инстаграм юритмаганлари сабабли мен мана шу дўкондан оламан, уларда мана бундай вариантлар бор деб кўрсата олмайман. Ёздан бошлаб Urban Revivo ва Zaraʼдан ҳам шоппинг қиляпман.

— Менга асосан ойимнинг дўкони ва Urban Revivo кийимлари ёқади. Тўғри Revivo харид нархи қимматлик қилиши мумкин. Лекин у ердаги маҳсулотлар доимо ўта сифатли ва бежирим бўлади.

Фестиваль

Мен ўқиш вақтлариданоқ ишлаб келганман, шу боис турли кўнгилочар масканларга ёки тадбирларга боришга имконим бўлмаган. Айнан фестиваллар борасида нимадир дейишим қийин.

Охирги йилларда гиёҳванд моддалар таъсирига берилиб кетган ёшлар ҳақида кўп хабарлар эшитяпмиз. Бунинг барчасига зерикиш сабаб бўлса керак. Шу сабабдан уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун турли тадбирлар ташкил этиш лозим.

Мен ёшлар қизиқиши мумкин бўлган исталган йўналишда фестиваллар ўтказилиши тарафдориман. У хоҳ блогерлик бўлсин, хоҳ компьютер ўйинлари бўлсин, бунинг фарқи йўқ. Ёшлар бандлиги таъминланса, уларни турли ёмон иллатлардан чалғитиш мумкин деб ҳисоблайман.

Кино

Кинотеатрларга ҳам тез-тез бораман деб айтолмайман. Мен турмуш ўртоғим билан фақат бир мартагина кинотеатрга борганман. Шунда ҳам умр йўлдошим мени қўярда-қўймай олиб борганлар.

Ўзим айнан шу соҳада таҳсил олганман. Хореография, театр каби санъат турларининг ичида юрганим учун бундай жойларга боришни ёқтирмайман. Чунки турли театрлар менга у қадар қизиқ эмас.

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.