Тошкент ҳайвонот боғининг иш жадвали ўзгарди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Тошкент ҳайвонот боғининг иш жадвалида ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда боғ расмий саҳифасида хабар берилди.
Хабарга кўра, Тошкент ҳайвонот боғининг кассаси соат 08:00 дан 18.00 гача ишлайди. Экскурсиялар учун эса боғ 7 кун давомида соат 08:00 дан 19:00 гача очиқ бўлади.
Бундан ташқари, климатрон бўлими 18:30 гача ишлайди.
Маълумот учун, Тошкент ҳайвонот боғининг асосий кириш эшиги реконструкция қилиниши муносабати билан асосий кириш жойи ёнида қўшимча кириш эшиги ва Боғишамол кўчаси, 57-уйда бепул автотураргоҳга эга иккинчи кириш эшиги очилган.