Алоқада бўлинг

Тошкент — Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент — Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

Байрамлар муносабати билан Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қўшимча поездлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари ҳаракатланади.

Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Темирйўлэкспресс» компанияси матбуот хизмати.

Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва ва 1 апрель кунлари ҳаракатланади. Уларнинг жадвали қуйидагича:

  • 778-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14;
  • 777-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши: Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.

Аввалроқ байрамлар муносабати билан Тошкент — Самарқанд йўналишида ҳам қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб «Афросиёб» эконом-класс чипталари — 20 фоизга, VIP ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга кўтарилган.