Тошкент метросининг қайси бекатларида ҳожатхона қурилиши маълум бўлди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Тошкент метросининг қайси бекатларида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши маълум бўлди.
Таъкидланишича, ҳожатхона қуриш учун ер остида жойлашган қуйидаги 9 та гавжум бекат танлаб олинган:
- «Буюк ипак йўли» бекати;
- «Амир Темур хиёбони» бекати;
- «Мустақиллик майдони» бекати;
- «Пахтакор» бекати;
- «Олмазор» бекати;
- «Беруний» бекати;
- «Чорсу» бекати;
- «Дўстлик» бекати;
- «Бодомзор» бекати.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда 4 та метро бекатида, хусусан, «Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва “Беруний"да режалаштирилган ҳожатхоналарнинг лойиҳа ҳужжатлари якуний босқичда бўлиб, қурилишнинг 1-босқичи бошланган.