Тошкент шаҳрига трамвай қайтарилиши мумкин
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолади.
Қайд этилишича, бу ҳақда 12 март куни Франция ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида эълон қилинган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг февраль ойида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвай қатрарилиши ҳақида гапирганди.