Тошкент ва Гуанжоу ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Парвозлар 3 ноябрдан бошланади. Ҳафтанинг якшанба кунлари бориш, душанба кунлари эса қайтиш рейслари амалга оширилади.
Centrum Air Тошкент ва Гуанчжоу ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар 3 ноябрдан бошланади. Ҳафтанинг якшанба кунлари бориш, душанба кунлари эса қайтиш рейслари амалга оширилади.
Бир томонлама чипта нархи 9,2 млн сўмдан бошланади (нарх эълон қилинган пайтда амал қилади).