Алоқада бўлинг

Тошкентда 17 декабрь кунги ҳаво сифати: ифлосланиш даражаси меъёрдан саккиз баробар юқори

Тошкентда 17 декабрь кунги ҳаво сифати: ифлосланиш даражаси меъёрдан саккиз баробар юқори

Пойтахтда 118 AQI кўрсаткичи қайд этилди.

17 декабрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан саккиз баробар ошган. Бу маълумотлар IQAir порталида келтирилган.

Ўзбекистон пойтахтидаги кузатув станцияси соат 09:05 да 118 AQI натижасини қайд этган. PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган ҳаво сифатининг ўртача йиллик қийматидан 8,5 баробар юқори эканлиги аниқланган.