Алоқада бўлинг

Тошкентда олтита автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Тошкентда олтита автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Тарас Шевченко кўчаси бир ойга барча транспорт турлари учун ёпилиши муносабати билан ушбу ҳудуддаги автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди.

У ерда гастрономик кўча яратиш бўйича қурилиш ишларининг иккинчи босқичи давом этмоқда.

Қуйидаги автобус йўналишлари 27 ноябрдан 25 декабргача чизмада кўрсатилганидек ҳаракатланади:

  • 16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;
  • 22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.

Таъкидланишича, бунинг оқибатида қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.