Алоқада бўлинг

Тошкентда от ва автомобиль ўртасида пойга уюштирилди

Тошкентда от ва автомобиль ўртасида пойга уюштирилди

Ўзбекистон пойтахтида автомобиль ва от ўртасида пойга ташкил этилди. Видео Telegram каналларда тарқалди.

Тарқалган видеода автомобиль ва отнинг тезлик учун мусобақалашаётганини кўриш мумкин. Видеодаги маълумотларга кўра, автомобиль Gentra бўлган.

Эслатиб ўтамиз, видео қачон суратга олингани ҳозирча номаълум. Аммо видео муаллифларининг кийинишидан маълум бўлишича, видео ҳаво иссиқ пайтда суратга олинган.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар бундай тадбирларнинг хавфсизлиги ҳақида савол беришди.