Алоқада бўлинг

Тошкентдаги айрим туманларда иситиш таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкентдаги айрим туманларда иситиш таъминоти вақтинча тўхтатилди

Veolia Energy Tashkent  авариявий ҳолат юзага келгани боис пойтахтнинг 5 та туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Иситиш қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли (иссиқ сув таъминотини чекламаган ҳолда) иссиқлик таъминоти  қуйидаги манзилларда вақтинчалик тўхтатилди:

Миробод тумани:

  • Нукус, Т.Шевченко, Ойбек, Госпиталь, Амир Темур, Шаҳрисабз, Бухоро, С.Азимов, Саид Барака кўчалари.

Мирзо Улуғбек тумани:

  • М-1, М-2 массивлари.

Юнусобод тумани:

  • Марказ-2 даҳаси ва Й.Ғуломов кўчаси.

Яккасарой тумани:

  • Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчалари.

Яшнобод тумани:

  • С.Азимов, Истиқлол, Истиқбол, Тўйтепа, Махтумқули, Элбек кўчалари.

Қувурдаги муаммони бартараф этиш мақсадида тезкор авариявий-тиклов ишлари олиб борилмоқда.

Veolia Energy Tashkent МЧЖ компанияси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чораларни кўришини билдирган.