Алоқада бўлинг

Тошкентдаги иккита тарихий маҳаллада арт-резиденциялар очилди

Муаллиф:
Тошкентдаги иккита тарихий маҳаллада арт-резиденциялар очилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Тошкентда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритилган тарихий маҳаллаларда арт-резиденциялар очилганини маълум қилди.

«Кеча биз ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритилган «Намуна» ва «Ҳасти Имом» тарихий маҳаллаларида арт-резиденцияларнинг тантанали очилиш маросимини ўтказдик. Бу Тошкентнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва ижодий муҳитини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ҳамда бошқа мамлакатларнинг ижодкор ва ҳунармандларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Арт-резиденция тажриба алмашиш, маданиятлараро мулоқот ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш платформасига айланади.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан учрашиб, Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжидини реставрация этиш лойиҳасини муҳокама қилгани тўғрисида хабар берилганди.