Тошкентнинг бош арчаси қачондан иш бошлаши маълум бўлди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Тошкент марказида Янги йил бош арчаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 33 метр, 33 мингта ўйинчоқ билан безатилган.
Тошкентда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда бош арчанинг ўрнатилиши якунланди.
Арчанинг баландлиги 33 метр, юлдузи билан бирга эса 35 метр. У 33 мингта ўйинчоқ ва умумий узунлиги 14 минг метр бўлган 3500 та арча чироқлари билан безатилган.
Майдонда яна тўртта кичик арча, 300 дан ортиқ декоратив элементлар ва чиқишлар учун катта саҳна ўрнатилган. Арча 25 декабрдан 10 январгача очиқ бўлади.