Вайнерлар Сардор Тўраев ва Мадина Каримовалар фарзандли бўлди
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Ижодкорлар оиласи 16 апрель куни қиз фарзандли бўлди. Видео Instagramʼда эълон қилинган.
Блогерлар Сардор Тўраев ва Мадина Каримовалар илк бор фарзандли бўлди. Улар бу ҳақдаги видеони ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Маълум бўлишича, қиз чақалоқ 16 апрель куни соат 19:44 да дунёга келган. Шундан сўнг Сардор палатага таклиф этилган, у дарҳол чақалоқни бағрига босган.
Видео остидаги изоҳларда кўплаб таниқли шахслар тилаклар ёзиб қолдирган. Улар жуфтликка бахт тилаб, чақалоққа узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб ёзишган.