Ўзбек аёллари ҳақида янги ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
Муаллиф:
Шоҳзамон Шуҳратов

Ўзбекистондаги аёллар ҳақида «Аёллар дафтари» номли янги ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатли фильм Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги бадиий кенгашининг буйруғига асосан ишга тушурилган.
Таъкидланишича, кинокартинада Ўзбекистонда оила ва хотин қизлар масалалари борасидаги ишлар, маҳаллаларда жорий этилган «Аёллар дафтари» тўғрисида ҳикоя қилинади.
Айни дамда ижодий гуруҳ Ўзбекистоннинг турли нуқталарида тасвирга олиш ишларини олиб бормоқда. Кинокартина муаллифи ва режиссёри Жамилахон Пўлатова ҳисобланади.