Алоқада бўлинг

Ўзбекистонда 50 ёшдан кейин оила қурганлар сони очиқланди

Ўзбекистонда 50 ёшдан кейин оила қурганлар сони очиқланди

Статистика агентлиги жорий йилнинг 10 ойи давомида қайд этилган никоҳлар бўйича маълумот берди.

2024 йилнинг январь-октябрь ойларида ФҲДЁ органларида жами 215 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилди.

Ўзбекистонда аҳолининг 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қурганлар бўйича тақсимланиши:

  • Эркаклар – 4 153 нафар;
  • Аёллар – 1 161 нафар.