Алоқада бўлинг

Ўзбекистонда «Авиценна» тиббий туризм бренди пайдо бўлади

Муаллиф:
Ўзбекистонда «Авиценна» тиббий туризм бренди пайдо бўлади

Tоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади.

«Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

  • «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» («Medical service hospitality») дастури амалга оширилади;
  • давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда санаторий ва панционатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизими жорий қилинади;
  • консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолияти йўлга қўйилади;
  • «Авиценна» номи остида Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади;
  • тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, тоғли, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳамда шифобахш сувлар қаторига киритилган ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик сув (термал сув) объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил қилинади.

2025 йил 1 апрелгача интернет тармоғи орқали яшовчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури (Э-меҳмон)га уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки 6 ойлик абонент тўлови тўлашдан озод қилинади.