Алоқада бўлинг

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида қанча дам олиши маълум бўлди

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида қанча дам олиши маълум бўлди

Байрам иш кунига тўғри келди.

2025 йилда Рамазон ҳайитини нишонлашнинг дастлабки санаси — 31 март бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу кунда расмий байрам ва дам олиш куни бўлган Ийд ал-Фитр нишонланади.

Шундай қилиб, март ойининг охирига учта дам олиш куни тўғри келади:

  • 29 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни;
  • 30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити байрами;
  • 31 март (душанба) — кўчирилган дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, Мусулмонлар идораси ҳали расмий хабарни эълон қилгани йўқ. Ой чиқишига қараб, байрам бир кун ортга сурилиши ҳам мумкин.