Алоқада бўлинг

Зулфиқор Мусоқовнинг янги фильми премьера қилинади

Зулфиқор Мусоқовнинг янги фильми премьера қилинади

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган «Умида» (Фудзияма ҳақида туш) фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фильм 8 апрель куни 18:00 да Миллий кино санъати саройида намойиш этилади.

Фильмда ролларни Феруза Саидова, Маҳлиё Асқаралиева, Отабек Мусаев, Карим Мирходиев, Фотима Режаметова, Бахриддин Абдуллаев, Убайдулла Омон, Нигора Каримбоева, Раъно Шодиева каби актёрлар ижро этган.

Маълумот учун, фильм аввал «Ниначи қаноти учун куй» (Фудзияма ҳақида туш) номи билан танилган, бироқ эндиликда «Умида» (Фудзияма ҳақида туш) деб аталмоқда.