РУ
O’Z
UZS
/
/
“Айфон” қотиб қолди – нима қилиш керак ва қандай қилиб “ғиштни кўшириш мумкин? Оддий маслаҳатлар
30.10.2024 (обновлено 31.10.2024)

“Айфон” қотиб қолди – нима қилиш керак ва қандай қилиб “ғиштни кўшириш мумкин? Оддий маслаҳатлар

“Айфон” қотиб қолди – нима қилиш керак ва қандай қилиб “ғиштни кўшириш мумкин? Оддий маслаҳатлар

Аслини олганда Applе смартфонлари муқим ишлайди, аммо баъзида бироз тушунарсиз хатоликлар бўлиши мумкин. Қурилма қотиб қолди, янгилашда хато қилди ва оддий ишлаш режимига қайта олмайди, янги iQSни ўрнатиб бўлмаяпти – шунга ўхшаш муаммолар баъзида бўлса-да, учраб туради. Тоping.uz уй шароитида iPhone муаммоларини ҳал қилиш усулларини жамлади.

Apple ID ва iCloud нусхасини текшириб кўринг

Агар смартфон бут бўлса-да, барибир бир неча нарсаларга ишонч ҳосил қилинг - улар iPhoneни қайта тиклашни анча осонлаштиради.

Биринчидан, булутли сақлаш жойида iCloudнинг захира нусхасини яратиш фаол бўлиши керак. Бунинг учун созламага ўтинг, сўнгра iCloud бандини, у ерда еса “iCloudда захира банди”ни  танланг. Агар смартфон қувватлантиргичга уланган ва блокланган бўлса, одатда синхронизация ҳар куни тунда содир бўлади.

Бу нима учун муҳим: қурилма ўзининг барча маълумотлари – пароллари, эслатмалари, иловалари, алоқа учун рўйхатлари, фотосуратларини сақлаб қолади – ва уларни булутли сервисда ушлаб туради. Агар iPhoneни ҳаттоки ишлаб чиқариш созламасига қадар нулга туширган тақдирда ҳам ўз аккаунтингизга кириш вақтида “Захира нусхасидан тиклаш” бандини танлаш мумкин – ва барча маълумот (жумладан,  гулқоғозлар, будильниклар ва бошқалар) қурилмага юкланади.

Иккинчидан, Apple IDнинг логини ва паролини билишингизга ишонч ҳосил қилинг. Шунингдек икки омилли аутентификацияни ҳам фаоллаштирган маъқул – бу қайд рақамини ҳимоя қилишнинг энг ишончли усули ҳисобланади. “Икки омилли” аутентификацияни фаоллаштириш қийин эмас: “Созлаш қурилмалари” – “Фойдаланувчининг номи” (юқори банд) – “Кириш ва хавфсизлик”. У ерда паролни унутганингизда сизнинг Applе телефонингизга киришни тиклаш учун ишончли аккаунтни танлаш мумкин. Фақат бунда Сиз тўлиқ ишонадиган яқин инсонингизни кўрсатинг.

Янги захира нусхасига ‘га бўлган ва логин паролини билган ҳолда сизнинг маълумотларингиз ҳаттоки iPhone бирдан “қотиб қолган” тақдирда ҳам йўқолмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “ҳамма нарсани аввалгидек” қайтариш имкони мавжуд.

Қандай қилиб “Айфонни” қайта ишга тушириш мумкин? 

2017 йилда iPhone Х пайдо бўлиши билан Аpplе смартфонни ишга тушириш учун клавишларнинг янги кўринишини жорий этди. iPhone 8, iPhone СЕ ва барча нисбатан эски авлод вакилларида уларни ёқиш учун тугмачани бир неча сония босиб туриш етарли. Экранда “Ўчириш” слайдери пайдо бўлганида – ҳаракатни бажаринг ва 20-30 сония кутиб туринг. Сўнгра смартфон айнан ўша ён томонидаги клавиш ёрдамида ёқилади.

iPhone Х ва тугмачаси бўлмаган кейинги моделлар учун жараён ўхшаш, фақат бир вақтнинг ўзида ёқиш тугмачасини “овозни пастлатиш” ёки “овозни баландлатиш” билан бирга босиш лозим.

Ишга тушириш ишламаяпти, нима қилиш керак?

Одатий қайта юклаш ҳар доим ҳам иш беравермайди. Агар iPhone бутунлай қотиб қолса,  уни мажбурий тарзда қайта ишга тушириш талаб қилинади.

У бироз узоқроқ бажарилади, аммо бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ:

1.     Овозни баландлатиш тугмачасини босинг ва қўйиб юборинг.

2.     Шундан сўнг дарҳол овозни пасайтириш тугмачасини босинг ва қўйиб юборинг.

3.     Кейин эса ёқиш тугмачасини тезда босинг ва экранда Apple логотипи пайдо бўлгунига қадар (10-15 сония) ушлаб туринг.

Муҳими: барча бандларни тез бажариш лозим, акс ҳолда ҳаракатлар мажмуи иш бермаслиги мумкин.

IOSни янгилаш вақтида хатолик юзага келди

Кўпинча бу содир бўлиши мумкин ва шунда смартфон ҳатто техник кўмаклашувга мурожаат қилиш сўралган қора экранни акс эттирганча юкланмайди. Телефонингизни техник кўмаклашувга олиб боришга ҳар доим ҳам улгурасиз, аввало қурилманинг ўзини жонлантиришга уриниб кўрган яхши. Бунинг учун компьютер ва фирма Apple софти – бепул Apple Devices App дастури керак бўлади.

iPhone кабель билан компьютерга уланади, овозни баланлатиш тугмачасини, сўнгра дарҳол овозни пастлатиш тугмасини босинг ва ёқиш тугмасини кабелнинг ноутбукка йўналтирилган тасвири пайдо бўлгунга қадар узоқ муддат босиб туринг.

Apple Devices App операцион тизимни юклаб олиш ва iPhonени компьютер орқали янгилашни ёки смартфонни тиклашни таклиф этади. Иккинчи ҳолатда сиз ишлаб чиқарувчи завод созламаларига қайтарилган iPhoneга эга бўласиз – қайтадан Apple IDни киритиш керак бўлади. Бу ерда ҳам телефон Wi-Fiга уланганда юкланадиган ва сизнинг барча сақланган ахборотингизни қўшиб қўядиган янги захира нусха зарурдир.

Материалы из других разделов